Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:17

Фаластинда “Ғазаб куни” ўтказилди


Байт Ҳанун шаҳарчасида БМТ мактабига Исроил танки снаряди тушиб портлагани оқибатида ўлган бир яшар Ноҳа Маслеҳ қабристонга олиб кетилаётган пайт, 2014 йил 25 июль.
Байт Ҳанун шаҳарчасида БМТ мактабига Исроил танки снаряди тушиб портлагани оқибатида ўлган бир яшар Ноҳа Маслеҳ қабристонга олиб кетилаётган пайт, 2014 йил 25 июль.

Фаластин расмийлари Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳужумларига норозилик тариқасида 25 июлда Ғарбий Соҳилда “Ғазаб куни”ни ўтказишга чақирди. Бу тадбир пайшанба куни Исроил ҳарбийлари БМТ ташкил этган мактабни нишонга олгани оқибатида 15 фаластинлик, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлганидан кейин ўтказилмоқда. Расмийларга кўра, ҳужумда 200 дан ортиқ одам жароҳат олган.

Исроил ҳарбийлари Ғазодаги мактабга уюштирилган ҳужум юзасидан текширув олиб борилаётгани, портлашга Исроил ҳарбийлари ўт очгани сабаб бўлганми ёки ҲАМАС жанггарилари ракетасими, бу ҳозирча аниқ эмаслигини билдирди.

Бир кун олдин Рамаллоҳ шаҳридан Шарқий Қуддус томон юриш қилган 10 минг фаластинлик билан Исроил хавфсизлик кучлари ўртасида содир бўлган тўқнашувда камида икки фаластинлик ўлди, 100 нафари яраланди.

Фаластин расмийларига кўра, жума куни эрталаб Исроил ҳарбийлари уюштирган ҳужумда Ғазо секторида 30та уй вайрон бўлган.

Хабарларга кўра, ҳужумда Исломий жиҳод ташкилоти лидери билан унинг икки ўғли ўлдирилган.

Исроил ҳарбийлари ўнлаб иншоот, жумладан, ҲАМАСнинг бошқарув постларига зарба берилганини тасдиқлади.

Айни пайтда Ғазо секторининг шимолий ва марказий қисмида Исроил қўшинлари ва ҲАМАС жанггарилари ўртасида шиддатли тўқнашувлар содир бўлгани хабар қилинди.

Исроил ҳарбийлари фаластинлик жанггарилар Исроил ҳудудига ракеталар отишини тўхтатиш важидан 8 июль куни Ғазо секторида кенг кўламли амалиётлар бошлаганидан бери шу кунгача ўлдирилган фаластинликлар сони 800 кишидан ошди.

Қарама-қаршилик пайтида 35 нафар исроиллик ҳам ўлди.

Дипломатик соҳада Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли Исроил ва ҲАМАС ўртасида оташкесимга эришишда воситачилик қилиш учун 25 июль куни Қатарга борди.

Айни пайтда Рамазоннинг сўнгги жумасида юзлаб ироқликлар Фаластин халқи билан бирдамлигини билдириш учун “Ғазаб куни” намойишини ўтказиб, Басра шаҳри бўйлаб норозилик юриши қилишди.

Намойишчилар 800дан зиёд фаластинликлар ҳалок бўлган Ғаза минтақаси аҳолисини қўллашини билдиришларини намойиш қилишди.

Исроил томони Ғазодаги ҳарбий амалиёт ҲАМАС жанггариларига қаратилганини таъкидлаяпти.

Ҳар йили нишонланадиган фаластинликлар билан бирдамликни билдирувчи “Ғазаб куни”га илк бор 1979 йилда Эронда асос солинган.

Ироқда “Ғазаб куни” ўтказилди
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:03 0:00

Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилиб келаётган Туркия сўзлашувларида ҲАМАС вакиллари иштирок этиши таклифини илгари суриб келмоқда.

Довутўғлининг Қатарга сафари 24 июль куни АҚШ Давлат котиби Жон Керри ҲАМАСнинг иттифоқчиси Туркия ва Қатарни оташкесимга эришишда кўмак беришга чақирганидан сўнг амалга ошмоқда.

Жон Керри Қоҳирада Миср раҳбарлари билан Ғазода қон тўкилишига барҳам бериш масаласини муҳокама қилмоқда.

Жума куни БМТ Бош котиби Бан Ки Муннинг Қоҳира музокараларига қўшилиши режаланган.

XS
SM
MD
LG