Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:32

Афғонистон президентининг жияни худкуш ҳужум қурбони бўлди


Афғонистон президентининг жияни Ҳашмат Карзай Қандаҳор вилоятидаги ҳужумда ўлди.
Афғонистон президентининг жияни Ҳашмат Карзай Қандаҳор вилоятидаги ҳужумда ўлди.

Афғонистон жанубида жойлашган Қандаҳор вилоятида амалга оширилган худкуш ҳужумда мамлакат президенти Ҳамид Карзайнинг жияни Ҳашмат Карзай нобуд бўлди.

Вилоят ҳокимияти матбуот котиби Даво Хон Менапал Озодликка худкуш шахс портловчи белбоғини 29 июль куни Данд туманидаги Ҳашматнинг уйида ўтаётган учрашувда портлатганини айтди.

Менапал ҳужум оқибатида яна бир киши ўлганини қўшимча қилди.

Ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади.

Ҳашмат Карзай Афғонистон президенти лавозими учун ўтказилган сайловда президентликка номзод Ашраф Ғанининг ишончли вакили сифатида Қандаҳор вилоятида сайловолди кампанияси олиб борган.

XS
SM
MD
LG