Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:56

Янги келинчаклар уйида Ҳайит базми давом этмоқда

Тошкент шаҳрида янги келин туширган хонадонлар иккинчи кундирки, Ҳайит меҳмондорчилигини давом эттирмоқда.

Қўни-қўшни, таниш-билиш, катта-кичик хотин-қизлар янги келинчаклар уйини бир-бирма зиёрат қилиб, турли ширин-шакар ноз-неъматлардан татиб, мазза қилмоқда.

Бу маросим Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида кузатилади. Ҳайит куни янги келинчаклар ўз қўллари билан турли миллий таомлар ва ширинликларни тайёрлаб, ерлашаётган янги макондаги маҳалласига пазандачилик санъатини намойиш қиладилар.

Ҳайит дастурхонидаги доимий ширинлик - чак-чак.

Ҳайит дастурихонидаги яна бир доимий пишириқ - бўғирсоқ.

Ҳаммаси мазалику, бироз ёғли экани чатоқ.

Янги келинчак, албатта ҳар бир меҳмонга чой узатиши лозим.

Энг муҳими, келинчак етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган меҳмоннинг ҳар бирига салом беришни қойиллатиши керак.

Бир келиннинг чойини ичган меҳмонлар ҳали яна қанча "ҳайитлик"ка улгуриши керак.

"Ҳайитлаш" фақат меҳмон бўлиш эмас, камида бир тоғора пишириқ билан меҳмон қилиш ҳамдир.

"Пишир-куйдир"га эринмайдиган аёллар озайгани сари, бозорларнинг пишириқ сотадиган расталари ҳам кенгайиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG