Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:01

Кэмерон: НАТО Россия билан муносабатларини қайта кўриб чиқиши керак


Британия бош вазири Дэвид Кэмерон НАТО Украинадаги вазият боис Россия билан муносабатларини қайта кўриб чиқиши керак, деб таъкидлади.

Шимолий Атлантика ҳарбий альянсига аъзо мамлакатлар раҳбарларига йўллаган мактубида жаноб Кэмерон Россия Қримни аннексия қилиб, қоидаларни бузганини қайд этади.

Шунингдек, Британия бош вазири Москвани Украина шарқидаги россияпараст айирмачиларга қурол етказиб бераётганликда, айблайди.

Москва айирмачиларни қуроллантираётганини рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG