Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:14

Украина: Халқаро экспертлар Малайзия самолёти қулаган жойни текширмоқда


Россия тарафдори бўлган айирмачилар назорат қилаётган Украина шарқида халқаро экспертлар исковуч итлар ёрдамида Малайзияга қарашли самолёт қулаган жойдан кўпроқ жасадлар ва йўловчиларга тегишли ашъёларни топди.

Халқаро гуруҳ раҳбари Пиетер-Йаап Аалберсберг Украина ҳукумати кучлари билан айирмачилар ўртасида тўқнашувлар давом этаётганига қарамай, 2 август куни Ҳолландия ва австралиялик 70 нафар мутахассис самолёт қулаган жойга иккинчи кун боришга муваффақ бўлганини билдирди.

17 июль куни уриб туширилгани айтилаётган самолёт бортида 298 йўловчи бўлган. Уларнинг аксари Ҳолландия фуқароларидир.

Самолёт қулаган ҳудудда топилган жасадлар Харьков шаҳрига олиб борилган.

Шахсини аниқлаш учун ҳамма жасадлар Ҳолландияга жўнатилади. Шу кунгача 220тадан ортиқ жасад жўнатилди.

XS
SM
MD
LG