Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:26

"Олти ойлик нафақа пулини қайтариб олишмоқчи"


Хоразм вилояти Шовот тумани Чўқли қишлоқ фуқаролар йиғини Отабекнинг оиласига тўланган олти ойлик нафақа пулини қайтариб олмоқчи. Самарқанднинг Челак шаҳрида одамлар соатлаб автобус кутишга мажбур бўлмоқда. OzodMikrofonнинг навбатдаги сонида муштарийлар ушбу муаммоларни тилга олишди.

"Нафақа пулини қайтарасан"

Хоразм вилояти Шовот туманидаги Чўқли қишлоғида яшовчи Отабек OzodMikrofonга боғланиб, икки ёшга тўлмаган фарзандига давлат томонидан берилаётган нафақа қишлоқ фуқаролар йиғини томонидан тўхтатиб қўйилганини айтди.

Отабек гўдак фарзандига ёрдам пули тўхтатилиши сабабини сўраганида фуқаролар йиғини раиси шахсий машинаси бор оилаларга ёрдам пули берилмаслиги ҳақида вилоят ҳокимининг қарори борлигини айтган.

Айни пайтда Чўқли қишлоғи фуқаролар йиғини раиси Отабекдан машина сотиб олганидан кейин нафақа сифатида тўланган 1 миллион 200 минг сўм пулни давлатга қайтаришни талаб қилган.

- Эски “Тико” машинаси сотиб олган эдим. Агар машина сотиб олган оилаларнинг гудак фарзандига давлат томонидан берилаётган нафақа тўхтатиб қўйилишини билганимда, ўз вақтида бориб айтган бўлардим. Ҳозир бир миллион сўмдан ортиқ пулни қайтаришим керак, дейди Отабек.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:56 0:00
Бевосита линк

"Одамлар соатлаб автобус кутаяпти"

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилиб ўз исмини айтмасликни сўраган тингловчи туман маркази - Челак ва Самарқандшаҳарлари ўртасида автобус қатнови қониқарсиз эканидан нолиди.

Унга кўра, аввал Челак ва Самарқанд ўртасида кунига уч марта автобус қатнаган бўлса, ҳозирда икки шаҳар ўртасида кунига бир марта автобус қатнамоқда. Шу боис одамлар соатлаб автобус кутишига тўғри келмоқда, дейди суҳбатдош.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:24 0:00
Бевосита линк

******************************************************************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ҳам ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG