Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:47

АҚШ учқичлари Ироқдаги жанггарилар артиллериясига ҳаводан зарба берди


"Исломий давлат" жанггарилари 23 июлгача қисман назорат қилаётган Ироқдаги шаҳарлар харитаси.
"Исломий давлат" жанггарилари 23 июлгача қисман назорат қилаётган Ироқдаги шаҳарлар харитаси.

АҚШ учқичлари Эрбил шаҳрини мудофаа қилаётган курд кучларига қарши “Ислоимй Давлат” жанггарилари фойдаланаётган артиллерияга ҳаводан зарба берганини билдирди.

Пентагон матбуот вакили Жон Кирби 8 август куни эълон қилган баёнотда АҚШнинг иккита учқичи Эрбил яқинидаги жанггариларга тегишли тўпларга лазер ёрдамида бошқариладиган бомбалар ташлагани билдирилган. Кирбига кўра, жанггарилар ўша тўпларни АҚШ ҳарбий маслаҳатчилари жойлаштирилган Эрбил шаҳрини мудофаа қилаётган курд кучларига қарши қўллаган.

7 август куни АҚШ президенти Барак Обама Ироқнинг Эрбил шаҳридаги Қўшма Штатлар ҳарбийлари ва дипломатлари хавфсизлигини таъминлаш зарурати пайдо бўлиб қолган тақдирда “Исломий давлат” гуруҳи жангариларини ҳаводан бомбардимон қилишга кўрсатма берганини билдирган эди.

Обама “Исломий гуруҳ” босиб олган ҳудудда язидийлар таъқибга олинаётганини эслатиб, “биз потенциал геноциднинг олдини олиш учун эҳтиёткорлик ва масъулият билан ҳаракат қилишимиз керак”, деб қўшимча қилди.

Ироқ ва Суриянинг бир қисмини босиб олиб халифалик эълон қилган “Исломий давлат” гуруҳининг Ироқда бир қатор шаҳарлар, жумладан, насронийлар яшовчи Қорақош шаҳрини босиб олгани ва бунинг ортидан ўнг минглаб язидийлар ҳамда насронийлар ўз уйларини ташлаб кетагани 7 августда БМТ Хавфсизлик кенгашида ҳам муҳокама қилинган эди.

XS
SM
MD
LG