Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:05

Ўзбекистон Жанубий Корея билан LED-телевизорлар ишлаб чиқармоқчи


Тошкентдаги “Zenith Electronics” қўшма корхонаси Жанубий Кореянинг “SAMSUNG Electronics” ширкати билан сентябрь ойида LED-телевизорлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи.

Маҳаллий ахборот агентликлари хабарига кўра, дастлабки босқичда телевизорлар хориждан келтирилган қисмлардан йиғилади.

2016 йилда телевизор қисмларининг 49 фоизини “Zenith Electronics” ҳамда бошқа қўшма корхоналарда ишлаб чиқариш режаланган.

Қиймати 2,9 миллион долларлик мазкур лойиҳа доирасида жорий йил охиригача қарийб 10 минг дона LED-телевизорлар ишлаб чиқариш режаланган.

Қўшма корхона 2017 йилда тўлиқ қувват билан ишга тушганда, йилига 75 минг дона LED-телевизорлар ишлаб чиқаради.

"SAMSUNG Electronics" 2011 йилда "Zenith Electronics" қўшма корхонасида кир ювиш машиналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Корхонада йилига 25 минг дона "SAMSUNG" кир ювиш машинаси ишлаб чиқарилмоқда.

"SAMSUNG Electronics" Қорақалпоғистондаги "Samsung Nukus" қўшма корхонасида "White Machine Technology" ширкати билан электрон чангютгичларни ҳам ишлаб чиқармоқда.

XS
SM
MD
LG