Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:48

Исроил Ғазо секторига уюштирган ҳаво ҳужумида уч фаластинлик ўлди


Ғазо секторидаги расмийлар Исроил учқичлари 10 август куни уюштирган ҳаво ҳужумида уч нафар фаластинлик, жумладан, бир ўсмир бола ўлганини билдирди.

Исроилдаги ахборот агентликлари Исроил учқичлари куннинг биринчи ярмида Ғазодаги 25та нишонга зарба берганини хабар қилди.

Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасида эришилган уч кунлик оташкесим 8 август куни тугаганидан бери Исроил уюштирган ҳужумларда камида 14 фаластинлик ҳалок бўлди.

Фаластинлик жангчилар Исроил ҳудудига 100тадан ортиқ ракета отди.

10 август куни Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу фаластинликлар Ғазо секторидан Исроилга қарата ракета отиш ва минамётдан ўққа тутишни тўхтатмагунча Исроил ўт очишни тўхтатиш бўйича Миср воситачилик қилаётган музокараларда қатнашмаслигини таъкидлади.

Исроил армиясининг Ғазога бир ойдан ортиқ вақтдан бери давом этаётган ҳужумлари оқибатида шу кунгача 1900дан ортиқ фаластинлик, асосан тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлди.

Қарама-қаршилик пайтида Исроилнинг 64 нафар ҳарбийси ва уч фуқароси ўлди.

XS
SM
MD
LG