Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:58

OzodNavigator: Сиз яшайдиган давлатда оммавий тадбир ўтказиш тартиби қанақа?


OzodNavigator дастурининг 13 август, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05 да ўтказилган сонида хорижда яшайдиган ўзбекистонликлар билан бирга “Сиз яшайдиган мамлакатда оммавий тадбирлар қандай ўтказилади?" деган саволга жавоб қидирдик.

Ўзбекистон ҳукумати 29 июль куни мамлакатда ўтказиладиган оммавий тадбирлар қоидасини тасдиқлади.

Бу қоидада Ўзбекистон республикасида ўтказилиши мумкин бўлган оммавий тадбирлар 2 тоифага ажратилган ва уларнинг фақатгина Вазирлар Маҳкамаси ҳамда ҳокимликлар рухсат берган махсус объектларда ўтказилиши мумкинлиги айтилган.

Вазирлар маҳкамаси белгилаб берган 2- тоифадаги оммавий тадбирлардан бошқа тадбирлар эса Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Вазирлар Маҳкамаси ва вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимияти рухсати асосидагина ўтказилиши мумкинлиги айтилган.

Шунингдек, ушбу ҳужжатда оммавий тадбир ташкилотчилари тадбир чоғида хавфсизликни таъминлаш бўйича, албатта ички ишлар бўлимлари билан шартнома тузиши шартлиги ва шундан сўнггина тадбирга ижозат берилиши айтилган.

Оммавий тадбирлар ташкилотчиларига рухсат олмасдан туриб, бу тадбирлар хусусида эълон ва рекламалар қилиш ман этилади.

Аммо муҳими, 2 тоифага ажратилган оммавий тадбирлар қандай тадбирлар экани, оммавий тадбирлар учун ажратилган объектлар қанақа объектлар экани ва умуман, республикада оммавий тадбирларни қаерларда ўтказиш мумкинлигига оид маълумотлар ҳозирча йўқ.

Хўш, Сиз яшаётган мамлакатда оммавий тадбирлар қандай ўтказилади?

Фуқаролар ўз норозилигини билдириш учун қандай ҳуқуқларга эга?

Оммавий тадбирлар ўтказиш учун ҳокимиятдан рухсат олиш шартми?

OzodNavigator дастурининг 13 август, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05 да ўтказилган сонида хорижда яшайдиган ўзбекистонликлар билан бирга “Сиз яшайдиган мамлакатда оммавий тадбирлар қандай ўтказилади?" деган саволга жавоб қидирдик.

OzodNavigator дастурини www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube-даги саҳифаларимизда жонли тингашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype, ozodlikonline ва ozodovoz Skype манзиллари орқали боғланинг.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақолага шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта, OzodNavigator дастурида ўқиб эшиттиришга ҳаракат қиламиз.

OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!

XS
SM
MD
LG