Линклар

Путиннинг ашаддий танқидчиси публицист Шендерович Москвада калтакланди


Виктор Шендерович

Россиялик таниқли ёзувчи ва журналист Виктор Шендерович Москва шаҳрининг қоқ марказидаги Тверь хиёбонида чоршанба куни калтаклаб кетилди.

Бу ҳақда хабар қилган ахборот агентликлари Шендеровичнинг таги яҳудийлардан эканлигини, уни рус миллатчилари калтаклаганини ёзди.

Виктор Шендерович Владимир Путин режимининг ашаддий танқидчиларидан бири сифатида танилган.

Кейинги пайтларда Шендерович ўз чиқишларида Россиянинг Украинага қарашли Қримни босиб олганини, Украина шарқида сепаратчиларни қўллаб-қувватлаганини мунтазам қоралаб келаётган эди.

XS
SM
MD
LG