Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:36

Бозорлардаги ёнғинларнинг асл сабабини биласизми?


Чинни бозор тадбиркорларига кўра, камида 150та дўкондаги 50 миллиондан 250 миллион сўмгача бўлган товарлар ёнғин натижасида кулга айланган.
Чинни бозор тадбиркорларига кўра, камида 150та дўкондаги 50 миллиондан 250 миллион сўмгача бўлган товарлар ёнғин натижасида кулга айланган.

Хабарингиз бор кейинги йилларда Ўзбекистондаги бозорларда ёнғин чиқиш ҳолатлари кўпайгандан кўпайди.

Мана Тошкентдаги чинни бозорга навбат етиб келибди. Ҳақли савол туғилади. Нега энди бозорлар ёнаяпти?

Бу саволга жавоб излаган блоггеримиз ўз фикрларини қуйидагича қоғозга туширган:

Республиканинг турли шаҳарларида ёниб кулга айланаётган бозор дўконлари ҳақида "Озодлик" да берилаётган хабарлар билан танишиб бормоқдамиз.

Ёнғинларнинг сабаблари ҳам деярли ҳамма жойда бир хил манзара касб этади. Қисқа туташув.

Масалага теранроқ назар ташлайдиган бўлсак, ёнғинлар пайдо бўлишига асл сабаб қисқа туташувгача бўлган жараёнлар эмасми?

Ахир аввалдан ўша бинони электрлаштириш лойиҳаси мавжуд. Шу бино қувватига яраша кучланишга бардош берадиган трансформатор ва бошқа элекр ўтказгич, тақсимлагич ва иш жараёнини назорат қилувчи қурилмалар мавжуд бўлади.

Бундан ташқари биноларнинг элекр ўтказгич симлари ва асбоблари юқори малакали мутахассислар томонидан уланади ёки монтаж қилинади.

Энг охирида давлат қабул комиссиясининг хулосаси.

Юқорида санаб ўтилган ишларнинг стандарт талаблар даражасида бажарилганлигини худди шу комиссия кафолатлаган бўлади.

Тўғри, қисқа туташувлар кутилмаганда юз бериб туради. Лекин бозорларимиз ҳам кимсасиз жойлар эмаску? У ерда кечасию кундузи одам бўлади ёки қоровуллик хизмати мавжуд.

Аксарият бозор ёнғинларида ўнлаб, баъзан ундан ҳам кўплаб ўт ўчириш машиналари иштирок этганини эшитамиз. Наҳотки ёнғин шу даражага етгунга қадар уни ҳеч ким сезмай қолади?

Шуларни ўйлар эканман, ўзбек бозорларидаги ёнғинлар сабаби "тилсиз ёв" электрда эмас, бошқа сабаблар ҳам бор дегим келади.

Энг биринчи ва энг катта сабаб, бозордаги ишбилармон ва тадбиркорларга қилинаётган ноҳақликлар, дўкон ва расталарни тақсимлашда юз бераётган порахўрликлар, ошна-оғайничилик, маҳаллийчилик, уруғчилик, иллатларининг чуқур илдиз отганида эмасмикан?

Кўплаб ҳуқуқий демократик давлатларда суд жиноятни ўзидан кўра шу жиноятни юз бериши учун замин бўлган ижтимоий муҳитга асосий эътибор қаратади.

Ўзбекистонда шу тамойилга содиқ иш кўрилганда эди, бозор ёнғинлари бирмунча камайган бўлармиди?

P.S. Куйинчак блоггернинг ёзганлари таҳрир қилинмасдан эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG