Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:41

Германия махсус ҳизматлари Клинтон телефон суҳбатини эшитган


"Der Spiegel" журналида чоп этилган хабарга кўра, Германия махсус ҳизматлари Хиллари Клинтоннинг камида бир телефон суҳбатини тинглаган.

Клинтон хоним АҚШ Давлат котиби бўлган пайтда бу рўй берган. Унинг телефон суҳбати қай мақсадда кузатилгани маълум эмас.

Хабарларга кўра, Хиллари Клинтоннинг суҳбатини немис махсус ҳизматлари атайлаб эшитмаган, Клинтоннинг номери улар қўлига тасодифан тушиб қолган.

Таҳлилчиларга кўра, ушбу холат Берлин ҳукуматини анча ноқулай аҳолга тушириб қўйиши мумкин.

Аввалроқ Қўшма Штатлар махфий ҳизматлари 2002 йилдан бери Германия канцлери Ангела Меркелнинг телефон суҳбатини эшитиб бориши ҳақидаги хабарлар Берлин ҳукуматининг кескин норозилигига сабаб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG