Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:01

Украина расмийлари Россияни босқинчиликда айблади


22 август куни Россиянинг гуманитар карвонидан 34 машина чегарани кесиб Украина ҳудудига ўтди. Киев расмийлари гуманитар карвон Халқаро Қизил Хоч вакиллари кузатувисиз Украина ҳудудига ўтганини Россиянинг босқини дея атади. Ўз навбатида Москва Киевни сунъий равишда вақтни чўзаётганликда айблаб, бундан тоқати тоғ бўлганини билдирди.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши матбуот котиби Андрей Лисенко ўнлаб юк машинаси рухсатсиз ва Халқаро Қизил Хоч вакиллари кузатувисиз мамлакатга кириб кетгани ва бу Украина- Россия ўртасидаги келишувга зид эканини таъкидлади.

- Бугун соат 11:10да Россиянинг гуманитар ёрдами ортилган 34та юк машинаси террорчилар вақтинча назорат қилаётган Изварине чегара постидан Украина ҳудудига ўтди. Машиналар рухсатсиз ва Халқаро Қизил Хоч ташкилоти вакиллари кузатувисиз мамлакат ҳудудига ўтгани Россиянинг гуманитар ёрдамини текшириш ва рўйхатга олиш ҳақида Украина ва Россия эришган аввалги келишувга зиддир, деди Лисенко.

Украина Хавфсизлик хизмати раиси Валентин Наливайченко ёрдам юклари ортилган машиналар карвонининг кириб келганини “Россиянинг Украинага бевосита бостириб кириши” дея атади.

Наливайченко Украина “провокациялар”га йўл қўймаслик учун куч қўлламаслигини қўшимча қилди.

Россиянинг гуманитар ёрдам карвони Украина ҳудудига рухсатсиз ўтди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:24 0:00

Жума куни ўтказилган матбуот анжуманида Халқаро Қизил Хоч ташкилоти матбуот котиби Галина Балзамова хавфсизликни таъминлаш борасида кафолат берилмагани сабаб Қизил Хоч ташкилоти вакиллари гуманитар ёрдам карвонини кузатиб бормаётганини маълум қилди.

- Айни дамда Россиянинг гуманитар ёрдами ортилган машиналар карвони ҳаракатланмоқда. Халқаро Қизил Хоч ташкилоти карвонни кузатиб бормаяпти, - дея баён қилди Халқаро ташкилот расмийси.

2000 тонна гуманитар ёрдам ортилган 250та оқ рангли юк машиналари карвони 12 август куни Москва вилоятидан Украина чегараси томон йўлга чиққан эди.

Киев расмийлари Россия гуманитар ёрдам жўнатиш баҳона Украина шарқидаги Донецк ва Луганск вилоятларидаги Россия тарафдори бўлган айирмачиларга қуроллар етказиб бериши мумкинлигидан хавотир билдириб келмоқда.

Украина расмийлари янги талабларни илгари сурганидан сўнг Москва расмийлари Киевни вақтни чўзаётганликда айблади ва машиналар карвони чегара постини кесиб ўтди.

Россия Қизил Хоч ташкилоти ўрнига ёрдам юкларини тақсимлашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Россия расмийларига таяниб ИТАР-ТАСС агентлигининг билдиришича, Россия ва Украинанинг божхона хизматлари ходимлари 34та машинадаги гуманитар юкларни текшириш жараёнини тугатган.

БМТ маълумотига кўра, жорий йил апрель ойидан бери Украина шарқида ҳукумат кучлари билан Россия тарафдори бўлган айирмачилар ўртасида давом этаётган жангларда шу кунгача 2000дан ортиқ одам нобуд бўлган.

XS
SM
MD
LG