Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:15

Қозоғистонда 37 нафар ўзбекистонлик ноқонуний муҳожир ушланди


Жанубий Қозоғистон вилоятида 37 нафар ўзбекистонлик ноқонуний меҳнат муҳожири қўлга олинди.

Қозоғистон Чегара хизмати маълумотига таяниб маҳаллий ахборот агентликлари Ўзбекистон фуқаролари “Турбат” чегара заставасига яқин жойлашган Олтинтўбе ва Каржан аҳоли пунктларида ўтказилган рейдлар давомида ушланганини билдирди.

Хабарларга кўра, 18 ёшдан 50 ёшгача бўлган 37 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатга эга бўлмаган.

Ҳозирда қўлга олинганлар шахсини аниқлаш юзасидан текширув давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG