Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:38

АҚШ президенти Эстония ва Британияга сафар қилади


АҚШ Президенти Барак Обама.
АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама НАТО саммитида иштирок этиш учун Европага жўнаб кетиши режаланган.

Обама Европага сафарини дастлаб Эстониядан бошлаши, сўнг НАТО саммитида қатнашиш учун Британияга йўл олиши кутилмоқда.

АҚШ раҳбарининг сафари Россия ва Ғарб давлатлари муносабати сўнгги ўн йилликлар давомида мисли кўрилмаган даражада таранглашган пайтда амалга ошмоқда.

АҚШ ва европалик иттифоқчилари Кремлнинг Украинада олиб бораётган сиёсати сабабли Россияга нисбатан санкциялар жорий қилган.

Ғарб давлатлари Россияни Украина шарқида ҳукумат кучларига қарши қуролли кураш олиб бораётган айирмачиларни қўллаб-қувватлаётганликда айблаган. Москва бу айбловларни инкор қилиб келмоқда.

АҚШ президенти 2 сентябрь куни Эстонияга етиб келиши ва чоршанба куни Эстония раҳбарлари, жумладан, президет Томас Хендрик Ильвас билан учрашиши режаланган.

НАТО саммити 4-5 сентябрь кунлари Уэлсда бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG