Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:38

Саудияда ҳужум режалаганликда гумонланган ўнлаб шахс қўлга олинди


Саудия Арабистони мамлакат ичи ва ташқарисида ҳужум уюштиришни режалаганликда гумонланган 88 шахс қўлга олинганини маълум қилди.

Саудия расмийлари буни Сурия ва Ироқнинг катта қисмини босиб олган “Исломий Давлат” жанггарилари фаоллашган пайтда эълон қилди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Мансур ал-Туркий ҳибсга олинганларнинг 59 нафари аввал қамоқ жазосини ўтаган шахслар эканини билдирди.

Унга кўра, хавфсизлик хизматлари бир неча ой давомида гуруҳ аъзоларини кузатиб ҳужум режасидан хабардор бўлганидан кейин уларни қўлга олган.

Мансур ал-Туркий гумондор шахслар бир неча кун ичида ушланганини қўшимча қилди.

Полиция ҳибсга олинганларнинг уч нафари яманлик, бирининг шахси аниқланаётгани, қолганлари Саудия Арабистони фуқаролари эканини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG