Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:56

“Ислом байроғи илиниши ҳукумат провокацияси эмас, Россиянинг иши бўлиши мумкин”


Анвар Назиров
Анвар Назиров

OzodNazarнинг бугунги сонида куни кеча Тошкентда содир бўлган ва пойтахтдаги ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини оëққа турғазган фавқулодда воқеа – номаълум шахслар томонидан Юнусободдаги кўприкка исломий байроқ илиб кетилганини тошкентлик сиёсатшунос Анвар Назиров билан муҳокама қилдик.

Озодликнинг байроққа оид батафсил хабари муштарийларимизнинг жуда катта қизиқишини уйғотди. У бир кеча-кундуз ичида Энг кўп ўқилган мақолалар рўйхатининг тепасига чиқди. Ушбу сатрлар ёзилаётган соатларда (Тошкент вақти билан соат 18.58) хабарни ўқиганлар сони 26031 кишига етди.

Сиз тингловчининг мазкур воқеага қизиқиши материалимизга келаётган шарҳларнинг кўплигидан ҳам кўринмоқда.

Шарҳ қолдираётганлар бир-бирига зид фикр билдираётган икки гуруҳга бўлинди: байроқни ким илганига оид ҳар томоннинг ўз фикри бор.

Лекин сиёсатшунос Анвар Назиров учинчи версияни илгари сурди...

Бугунги OzodNazarда Уэльсда иш бошлаган НАТО саммити ва Украина бўҳрони мавзуи ҳам муҳокама қилинди.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:03 0:00
Бевосита линк

OzodNazar эшиттириши меҳмонлари билдирган фикрлар уларнинг фикрларидир, Озодлик радиоси позицияси муҳокама қилинаётган масалаларда меҳмонлар позициясига мос келмаслиги мумкин.

XS
SM
MD
LG