Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:16

OzodlikOnline: Пахта ўзбекнинг миллий бойлигими?


Ўзбекистон бўйлаб халқни яна бир пахта теримига оммавий сафарбар қилиш бошланган айни кунларда мамлакат оммавий ахборот воситалари “пахта давлатимиз ва миллатимиз бойлиги” деган эски пропагандани дўмбира қилмоқда.

Айни пайтда¸ пахта¸ пилла ëки тиллани у ëки бу миллат бойлиги деб эълон қилишни шу миллат учун ҳақорат эканини таъкидлаëтган зиëлилар ҳам бор.

“Пропаганда қилинаётганидан фарқли ўлароқ, “Пахта – бу бизнинг миллий бойлигимиз (ЭМАС)”. Уни сотишдан олинадиган барча фойда бир тўда амалдорлар томонидан назорат қилинади. Пахта экспортидан келадиган даромаднинг қанчаси бюджетга тушиши, қанчаси уларнинг тубсиз чўнтакларини тўлдиришини фақат уларнинг ўзи билади. Пахта экспортидан жуда катта фойда оладиган бу кимсалар мавжуд тизимни ҳар қандай йўл билан сақлаб қолишдан манфаатдордир”¸ дейилади Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон – Германия форуми 5 сентябрь куни жамоатчиликка эълон қилган мурожаатида.

OzodlikOnline: Пахта ўзбекнинг миллий бойлигими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:35 0:00

Мазкур Форум пахта кампанияси давомида нафақат болалар¸ айни пайтда¸ 18 ëшдан катталарнинг ўз истак-иродасига қарши¸ турли босим ва тазйиқлар остида пахтага чиқарилишига барҳам бериш учун жамоатчиликни советлардан қолган зарарли пропаганда таъсирига тушмаслик¸ мажбурий меҳнат муаммоси ҳақида овоз чиқаришга даъват қилди.

Миллатнинг ўзи¸ унинг соғлиғи ва истеъдоди эмас¸ балки истаган ерда ўсадиган ўсимликни ўзбекнинг энг катта бойлиги деб эълон қилишга Сиз қандай муносабатдасиз?

OzodlikOnline: Пахта ўзбекнинг миллий бойлигими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:47 0:00
Бевосита линк

Сиз Ўзбекистон қонунлари¸ Тошкент ҳукумати қўл қўйган халқаро конвенцияларга таянган ҳолда¸ ўзингиз ва яқинларингизнинг “миллий бойликни исроф қилмаслик учун” мажбуран пахта теришдан ҳимоялашга тайëрмисиз?

Ëхуд¸ ҳукумат назоратидаги оммавий ахборот воситалари тинимсиз таъкидлаëтгани каби¸ “давлатимиз¸ халқимиз бойлиги бўлган пахтани ëмғир-қорга қолдирмай йиғиб олиш учун” икки-уч ой ноинсоний шароитларда қуллардек ишлашга самимий розимисиз?

Душанба¸ 15 сенябрь куни Тошкент вақти билан 19:05 дан 20:00 га қадар давом этадиган OzodlikOnline жонли мулоқотида мулоҳаза билдиринг. Бунинг учун айни соатда OzodSkype, OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзилларига қўнғироқ қилинг!

XS
SM
MD
LG