Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:30

Россиянинг гуманитар карвони Луганскга етиб келди


Украина шарқидаги Луганск вилоятига бугун Россиянинг навбатдаги гуманитар юк машиналари кириб борди.

Россия расмийларига кўра, озиқ-овқат, дори-дармон ва сув ортилган юк машиналарининг дастлабки етмиштаси божхона кўригидан ўтиб, Луганскга етиб борган.

Юкларни ҳужжатлаштириш Украина божхоначилари билан биргаликда амалга оширилгани айтилмоқда.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмийларига кўра, 200та юк машинасида ҳаммаси бўлиб 2 минг тонна гуманитар юк Украинага олиб ўтилмоқда.

Россия илк бор Украинага август ойида 200 та гуманитар юк машинасини киритган эди.

Бу Киев ҳукуматини розилигисиз амалга оширилгани учун Россия халқаро танқидларга учраганди.

XS
SM
MD
LG