Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:26

Донецкда яна отишма овозлари эшитилди


Украинанинг Донецк шаҳрида шанба куни яна артиллерия снарядлари портлашлари овози эшитилган.

Донецк шаҳар кенгаши сайтида маълум қилинишича, отишмалар шаҳар аэропортига яқин худудларда эшитилган.

Гувоҳлар ҳам Донецк шаҳри аэропорти атрофларида тинимсиз отишмалар бўлгани, айрим объектлар “Град” реактив ракета тизимларидан нишонга олинганини айтишди.

Шанба куни Украина ҳарбийлари айримачиларнинг Донецк аэропортига ҳужумларини қайтаришга муваффақ бўлганликларини билдиришганди.

XS
SM
MD
LG