Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:05

Хоразмда олий ўқув юрти талабалари пахтага жўнатилди


Хоразм вилоятида шанба кунидан барча олий ўқув юрти талабалари пахта теримига сафарбар этилди.

Исми сир қолишини истаган хоразмлик талаба бу ҳақда Озодликка маълум қилди.

- Бир ойга дейишяпти. Ҳамма босқич талабаларини олиб кетишяпти. Ўқиш бўлмайди. Ҳаммадан ўз ихтиёри билан пахтага бораётгани ҳақида тил хатлар ҳам олишди. Ёзишга қаршилик қилганлар ўқишдан ҳайдалишлари ҳақида огоҳлантирилди, - деди хоразмлик талаба.

Ўзбекистон расмийлари бу йил 18 ёшдан кичик бўлганлар пахтага олиб чиқилмаслигини айтишган. Лекин, пахтага олиб чиқилаётганлар орасида биринчи босқич талабалари ҳам бор.

Ўтган ҳафта бир қанча инсон ҳуқуқ ташкилотларидан иборат Вашингтондаги Cotton Campaign гуруҳи Ўзбекистон ҳукуматини мажбурий меҳнатни тақиқлаш, тақиқни бузганларни жазолашга чақирган эди.

Ўзбекистон пахта саноати мажбурий меҳнатга асосланиши боис дунёдаги юздан зиёд ширкат ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган.

XS
SM
MD
LG