Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:11

Афғонистонда бирлик ҳукумати тузиш ҳақида шартнома имзоланди


Афғонистон президенти лавозимига номзодлар А.Ғани (ч) ва А.Абдулла.
Афғонистон президенти лавозимига номзодлар А.Ғани (ч) ва А.Абдулла.

Афғонистон президенти лавозими учун икки даъвогар Ашраф Ғани ва Абдулла Абдулла бирлик ҳукумати тузиш орқали ҳокимиятни бўлашиш ҳақида келишув имзолади.

Мазкур келишув июнь ойида президентлик сайловининг иккинчи босқичи ўтказилганидан бери давом этиб келаётган тортишувларга барҳам берди.

Томонлар ҳокимиятни бўлашиш ҳақида 20 сентябрь куни кечқурун эришган келишувда Ғани президент лавозимини эгаллаши ва Абдулла ижриоя ҳокимиятини бошқариши назарда тутилган.

Афғонистон телевидениеси орқали кўрсатилган маросимда Ашраф Ғани ва Абдулла Абдулла шартномага имзо чекканидан сўнг бир-бирини қучоқлаган.

Шундан сўнг президент лавозмини тарк этаётган Ҳамид Карзай сўзлаган.

Карзайнинг матбуот котиби Аймал Файзига кўра, янги президент яқин кунлар ичида қасамёдга келтирилади.

Сайловнинг якуний натижаси якшанба куни кечқурун эълон қилиниши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG