Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:28

Воронеждаги чорвадор ўзбеклар ҳисори қўйларни кўпайтирмоқда


Жаҳоннинг йирик мамлакатлари Россияга иқтисодий ва молиявий санкцияларни қўллаётгани ортидан мамлакат ичкарисида¸ айниқса¸ озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиб бормоқда. Озиқ-овқат дўконлари токчалари ассортименти сезиларни даражада сийраклашиб қолган бир пайтда ўзбек муҳожирлари Россия кенгликларида чорвадорликни ривожлантирмоқда.

Россиянинг Воронеж ўлкасида жойлашиб олган ўзбеклар жамоаси қорамол ва қўй-эчкилар сонини оширмоқда. Сўнгги пайтларда воронежлик чорвадорлар ҳисори қўйларни кўпайтиришга киришди.

Охирги йилларда маҳаллий аҳолининг қўй гўштига бўлган эҳтиёжи ошиб бораётганини айтган ўзбек тадбиркори Қудрат Кенжаев қўй гўшти маҳаллий ярмарка ва бозорларда яхши сотилаётгани, айниқса барча мусулмонлар учун муборак бўлган Рамазон ва Қурбон ҳайити кунлари Россияда меҳнат қилаётган муҳожирларнинг ўзлари қурбонлик учун қўй сотиб олаётганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG