Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:08

Кобулнинг дипломатик идоралар жойлашган мавзесида бомба портлади


Афғонистон миллий армияси аскари.
Афғонистон миллий армияси аскари.

Афғонистон пойтахти Кобулнинг дипломатик идоралар жойлашган мавзесида ҳарбий машинага ўрнатилган бомба портлади.

Ҳужум Афғонистонда янги президент қасамёдга келтирилишидан бир кун олдин амалга оширилди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Нажиб Дониш ҳарбий машинага ўрнатилган магнит бомба 28 сентябрь куни эрталаб мамлакат президенти идораси яқинидаги Занбақ майдонида портлаганини айтди.

Донишга кўра, портлаш оқибатида фақат ҳайдовчи жароҳат олган.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзайнинг ўрнини эгаллайдиган Ашраф Ғани 29 сентябрь куни қасамёдга келтирилиши арафасида Кобулда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Тантанали қасамёд маросимига хориж давлатлари раҳбарлари, дипломатлар ва сиёсий арбоблар таклиф қилинган.

XS
SM
MD
LG