Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:30

Россия Украина мудофаа вазирига қарши жиноят иши очди


Россия Тергов қўмитаси Украина Мудофаа вазири Валерий Гелетай ва Украина Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Виктор Муженкога қарши жиноят иши очган.

Россия ҳукумати Гелетай ва Муженкони оммавий қотиллик ва геноцидда айбламоқда.

Расмий айбномада Украина армиясининг 25-бригадаси командири Олег Микас ва 93-бригадасининг ҳозирча шахси аниқланмаган командирлари исмлари ҳам бор.

Ўтган ой оҳирида Россия Тергов қўмитаси Украина шарқида рус тилли аҳолига қарши геноцид содир этилгани иддаоси бўйича жиноят иши қўзғотган эди.

Тергов қўмитасининг расмий вакили Владимир Маркин Украина шарқида уч минг одам геноцид қурбони бўлганини айтган.

Расмий Киев бу айбловларни кескин рад қилиб чиққан. БМТ август ойидаги ҳисоботида Украина шарқида 2220 одам қурбон бўлгани, шулардан 700 нафари украин ҳарбийлари бўлганини билдирганди.

Ўз навбатида Украина ҳам сўнгги ойларда бир қанча россиялик амалдорга нисбатан жиноят иши очган.

Июль ойида Украина Тергов қўмитаси Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгуга қарши ноқонуний ҳарбий бўлинмалар тузганлик бўйича жиноят иши очганди.

XS
SM
MD
LG