Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:48

Швециялик аёл трансплант бачадонда бола туғди


Швециялик аёл кўчириб ўтқазилган бачадонида бола туғди. Бунақаси тарихда илк бор рўй бермоқда.

Бачадонсиз тўғилган 36 ёшли швециялик аёлга донорлик органи 61 ёшли қариндошидан олиб ўтқазилган эди.

Трансплант бачадонда ривожланиб, дунёга келган чақалоқ оғирлиги бир кило 800 граммдир. Она ва бола ўзини яхши хис этмоқда.

Хабарларга кўра, трансплант бачадон қўйилган яна икки аёл ҳозир хомиладор, фарзандининг туғилишини кутмоқда.

Бачадонни кўчириб ўтқазиш ўта мураккаб жарроҳлик амалиёти ҳисобланади.

Шу пайтгача Туркия ва Саудия Арабистонида бачадон транспланттацияси бўйича икки амалиёт ўтказилган.

Лекин ҳар икки холатда ҳам аёллар бола туға олмаган.

XS
SM
MD
LG