Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:42

OzodlikOnline: Ўзбекистоннинг қаерида яшаш яхшироқ?


"Дунëнинг қайси шаҳрида яшаш яхшироқ?" деган саволга жавоб топиш билан шуғулланувчи гуруҳларнинг сони узун. Ҳар йили кетма-кет чиқадиган бундай ҳисоботларнинг қай бирида "Копенгаген" дейилса¸ бошқасида "Канберра" дейилади. Ҳозирча ўзбек шаҳру қишлоқлари бунақа рўйхатларга яқин борганича йўқ. Сизнингча¸ Ўзбекистон ичкарисида қайси шаҳар ëки қишлоқ инсоннинг яхши яшаши учун яхшироқ шароитга эга? Фикрларингизни душанба кунги жонли суҳбатда билдиринг!

Куни кеча маркази Парижда жойлашган Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиëт ташкилоти ўзига аъзо 34 давлат ҳудудидаги 362 минтақада яшовчиларнинг топиш-тутиши¸ уларнинг таълим олиш ва иш топиш имконлари¸хавфсизлик¸ соғлиқни сақлаш хизматлари даражаси ва атроф-муҳитидан келиб чиқиб, Австралиядаги Канберра шаҳрини инсон ҳаëт кечириши учун энг яхши жой, деб топди.

Бундан сал аввалроқ маркази Лондонда жойлашган Economist Intelligence Unit Янги Зеландиянинг Аукланд шаҳрини дунëнинг инсоннинг яхши яшаши учун ҳамма шароитга эга энг зўр шаҳри, деб топган эди.

CNN ўтказган сўнгги сўровга кўра¸ Мексикадаги San Miguel de Allende шаҳарчаси энг зўр деб топилган бўлса¸ Британиянинг Monocle нашри Дания пойтахти Копенгагенни дунëнинг энг зўр шаҳри, деб атади.

Таъб ва мезонлари турлича бўлган ижтимоий гуруҳларнинг энг зўр шаҳар деб топган ва топадиган шаҳарлари ҳам¸ кўриниб турганидек¸ турлича.

Ҳозирча бундай сўров ва хулосаларни тўплаëтган ҳамда ўз баҳосини халқаро майдонда эълон қилаëтган гуруҳлар рўйхатига Ўзбекистон ва унинг бирор шаҳри қўшилган эмас.

Агар Ўзбекистон доирасидаги шундай рўйхатни тузиш Сизга топширилса¸ қайси шаҳарни танлаган бўлардингиз?

Ўзбекистоннинг айнан қайси шаҳри ëки қишлоғи инсоннинг яхши яшаши учун яхши имкон беради?

Қайси шаҳар ўзбекистонликка пул ва иш топиш¸ уй-жой ва оила қилиш¸ рисоладагидай таълим ва тиббий хизматдан фойдаланиш¸ тоза ҳаво ва қулай иқлимда яшаш учун энг кўп ва хўб имкон беради?

Бу ҳақдаги фикрларингизни душанба¸ 13 октябрь куни Тошкент вақти билан 19:05 дан 20:00 гача давом этадиган жонли суҳбатимизда OzodlikOnline, OzodSkype ва OzodOvoz Skype манзилларига боғланиб¸ жамоатчилик билан ўртоқлашинг!

XS
SM
MD
LG