Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:02

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодида 7,9% фоизлик ўсишни башорат қилмоқда


Жаҳон банки 2014 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотидаги ўсиш 7,9 фоизни ташкил этишини башорат қилмоқда.

Жорий йилнинг июнь ойида бу кўрсаткич 7 фоизни ташкил қилган. Жаҳон банки экспертлари, шунингдек, Ўзбекистон иқтисоди 2015 йилда ҳам ўсишини башорат қилмоқда.

Уларга кўра, келаси йил мамлакат Ўзбекистон ялпи ички махсулоти 7,5 фоизга ўсиши мумкин.

Шу йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳукумати экспортни диверсификация қилиши ва ички истеъмолни рағбатлантириш бўйича кўрилган чоралар иқтисодни ўсишига ёрдам бериши мумкин, демоқда банк экспертлари.

Айни пайтда мустақил экспертлар Жаҳон банки башоратларини шубҳа остига олишмоқда.

Уларга кўра, банк башоратлари Ўзбекистон ҳукуматининг иқтисодий ўсиш борасида бераётган расмий маълумотларга асосланади.

XS
SM
MD
LG