Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:49

Tesco ўзбек пахтасидан воз кечиб, мажбурий меҳнатга қарши кампанияга қўшилди


Тошкентда 14-15 октябрь кунлари Халқаро пахта ярмаркасининг очилиши кутиларкан дунёнинг етакчи ширкатлари Ўзбекистон пахтасига қарши бойкотга қўшилмоқда.

Target, Walmart, C&A, Marks&Spencer, IKEA, H&M ширкатлари қатори Британиянинг Tesco йирик чакана тармоғи ҳам ўз махсулотларида мажбурий меҳнат махсули деб кўриладиган ўзбек пахтасини ишлатишдан воз кечди ва Ўзбекистондаги мажбурий меҳнатга қарши кампанияга қўшилди.

АҚШдаги болалар меҳнатига қарши курашувчи “RSN -Responsible Sourcing Network” ташкилотига кўра, ҳозирга қадар Ўзбекистонда мажбурий меҳнатдан фойдаланишга қарши петицияни имзолаган ширкатлар сони 153тани ташкил этмоқда.

– Токи Ўзбекистон ҳукумати пахта секторида болалар меҳнати ва катталар мажбурий меҳнатига барҳам бермас экан Ўзбекистон пахтасини ўз маҳсулотларимизда ишлатмаймиз”, - дея билдиришмоқда петицияга имзо қўйган ширкатлар.

XS
SM
MD
LG