Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:23

Керри ва Лавров “Исломий Давлат” ҳақида разведка маълумотлари алмашишга келишиб олди


АҚШ Давлат котиби Ж.Керри ва Россия ТИ вазири С.Лавров, Париж ш., 2014 йил 14 октябрь.
АҚШ Давлат котиби Ж.Керри ва Россия ТИ вазири С.Лавров, Париж ш., 2014 йил 14 октябрь.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан “Исломий Давлат” гуруҳи ҳақида разведка маълумотлари алмашишни жадаллаштиришга келишиб олганини билдирди.

Керри ва Лавров ўртасида 14 октябрь куни Парижда бўлиб ўтган уч соатлик учрашувда асосан Украинадаги вазият муҳокама қилинди.

Жон Керри Лавров билан мулоқоти чоғида “Исломий Давлат” гуруҳи жангариларига қарши курашаётган Ироқ хавфсизлик кучларига Россия яна қандай ёрдам кўрсата олиши мумкинлиги масаласи ҳам кўрилганини айтди.

Керрига кўра, Лавров Россия Ироқ ҳукуматига қурол-аслаҳалар етказиб бераётганини, шунингдек, ҳарбий тайёргарликдан ўтказишда ёрдам беришга тайёр эканини билдирган.

XS
SM
MD
LG