Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:03

Ўзбекистон МХХ раиси Пекинда Хитой раҳбарлари билан учрашди


МХХ раиси Р.Иноятов (ч) ва Хитой КП Сиёсий бюроси аъзоси М.Цзяньчжу.
МХХ раиси Р.Иноятов (ч) ва Хитой КП Сиёсий бюроси аъзоси М.Цзяньчжу.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) раиси Рустам Иноятов 14 октябрь куни Пекинда Хитой коммунистик партияси Сиёсий бюроси аъзоси ва Марказий қўмитанинг сиёсий-юридик комиссияси котиби Мэн Цзяньчжу билан учрашди.

Синьхуа ахборот агентлиги хабарига кўра, мулоқот чоғида Иноятов терроризмга қарши биргаликда курашни мустаҳкамлаш ва хавфсизликни таъминлашда ўзаро ҳамкорликни узлуксиз ривожлантиришга умид билдирган.

Пекинга сафари чоғида Ўзбекистон МХХ раиси Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси ва Жамоатчилик хавфсизлиги вазири Го Шэнкум билан ҳам сўзлашув олиб борган.

Синьхуа агентлиги музокара чоғида қандай масалалар муҳокама қилингани тўғрисида маълумот тарқатмади.

XS
SM
MD
LG