Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:19

Канада пойтахтида номаълум шахслар ўт очди


Канада парламенти биносида отишма
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:51 0:00

Канада парламенти биносида отишма

Оттавада Канада парламенти биносида қуролдан ўт очган шахслар полиция томонидан қидирилмоқда. Шунингдек, парламент яқинидаги Иккинчи Жаҳон уруши мемориали олдида қуролланган шахслар фахрли қоровул аскарини отиб ўлдирди.

Чоршанба, 22 октябрь куни Канада пойтахти Оттавада мамлакат парламенти биносида номаълум шахслар қуролдан ўт очди.

Шунингдек, парламент биносидан тахминан 50 метр нарироқдаги Иккинчи Жаҳон уруши ветеранларига бағишланган мемориал олдидаги фахрли қоровул аскарлари ҳам қуролланган шахслар томонидан ўққа тутилди. Бунинг натижасида жароҳатланган аскар ҳалок бўлди.

Гувоҳларнинг айтишларича, қуролланган шахс аскарни отиганидан кейин, парламент биносига қарб югурган. Баъзи хабарларга кўра, отишмани бошлаган шахслардан бири парламент биноси ичида йўқ қилинган.

Воқеа жойидаги журналист Жош Уингроу ўз Twitter саҳифасида парламент биносида ерда ётган жасад тасвирланган расмни эълон қилди.

Журналистнинг ёзишича, парламент кутубхонаси олдидаги бу жасад ҳужумчилардан бирига тегишли бўлиши мумкин.

Сўнгги хабарларга кўра, ҳужумчилар уч нафар бўлгани тахмин қилинмоқда. Улардан бири ўзини ўлдиргани айтилмоқда. Лекин ҳужумчилардан бири очиқда қолаётганига доир хавотирлар билдирилмоқда.

Ҳужум учун ҳеч бир гуруҳ масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ.

Бу воқеадан икки кун аввал, душанба куни Квебек вилоятининг Сэн-Жан-сюр-Ришелье шаҳарчасида канадалик 25 ёшли Мартин Кутюр Руло ўз машинасида икки аскарни босиб ўлдирган эди.

Кеча, сешанба куни Канада ҳукумати мамлакатда террорчилик ҳавфига доир огоҳлантирувни паст даражадан ўртача даражага кўтарган эди. Бунга "Исломий давлат" ва Ал-Қойда каби террорчи ташкилотларнинг Канадада ҳужумлар уюштириш таҳдиди сабаб бўлди.

XS
SM
MD
LG