Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:18

Google вице-президенти стратосферадан сакраб рекорд қўйди


Google ширкати раҳбарларидан бири Алан Юстас 41 минг баландлик, яъни ернинг стратосфера қатлами устги қисмидан сакраб рекорд қўйди.

57 ёшли Юстас Google ширкатининг вице-преидентидир.

У АҚШнинг Нью Мексико штатида ҳаво баллонида рекорд баландликка кўтарилди.

Google вице-президенти 90 сониялик эркин тушишиш давомида товуш тезлигидан ҳам ўзиб кетди.

Юстас стратосферадан сакраш бўйича автриялик Феликс Баумгартнерни ортда қолдирди.

Баумгартнер 2012 йилда 38,969 метр баландликдан сакраб рекорд ўрнатган эди.

XS
SM
MD
LG