Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:50

Украина парламент сайлови арафасида


Украинада 26 октябрь куни миллий парламент – Олий Радага муддатидан аввал сайловлар бўлиб ўтади. Сайлов Украина шарқидаги россияпараст исёнчилар назоратида бўлган 14 туманда ўтказилмаслиги маълум бўлди.

Қўшма Штатлар барча украиналикларни, жумладан, шу йилнинг мартида Россияга қўшиб олинган қримликларни ҳам парламент сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

Россияпарастлар назоратида бўлган Донецк ва Луганск вилоятларида эса айримачилар ноябрда мустақил сайлов ўтказишларини билдирган.

Бироқ АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Жен Псаки пайшанба куни Вашингтон фақат 26 октябрь ва 7 декабрь кунлари Украинада ўтказиладиган сайловларни қонуний деб баҳолашини айтди:

-Биз сайловда барча украиналиклар, жумладан, Қрим, Донецк ва Луганскда яшовчилар иштирок этганини кўрамиз, деган умиддамиз. Қонуний демократик жараёнга ҳамда Украина халқининг ўз лидерларини тинч танлаш имкониятига ҳар қандай аралашувни қаттиқ қоралаймиз. 26 октябрда Олий Радага ва 7 декабрда алоҳида мақомга эга бўлган Донбасс ҳудуди маҳаллий раҳбарлари сайловини Украинада ўтган ягона қонуний сайлов сифатида тан оламиз.

Президент Путин маъмурияти раҳбари Сергей Иванов ахборот агентликларига Москва Украинадаги ҳаёт изга тушишини ва мамлакатда барқарорлик ўрнатилишини исташини айтди. Бироқ Украина Бош вазири Арсений Яценюк Киевда сўзлаган нутқида Россия мамлакатдаги бўҳронга ҳарбий жиҳатдан аралашаётган бир паллада сайловни мақсадга мувофиқ тарзда ўтказиш қийин бўлишини билдирди:

- Украинада сайловни Россия агрессияси пайтида ўтказиш оғир иш. Россия вазиятни издан чиқаришга ҳаракат қилади, -деди Яценюк.

Украина ички ишлар вазири Арсен Аваковнинг айтишича, сайлов куни жамоатчилик тартибини 82 минг милиционер назорат қилади. Айрим ҳудудларга эса тезкор ҳаракат қилувчи махсус кучларнинг 4 минг ҳарбийси жойлаштирилади.

Украина парламентига сайловда депутатлик ўринлари учун 29 партия курашмоқда. Сайлов арафасидаги ижтимоий сўровлар сайловчиларнинг 30 фоизи президент Петро Порошенко партиясини қўллашини кўрсатган.

XS
SM
MD
LG