Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:00

Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи лавозимидан четлатилди


Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи Абдумажид Муллажонов лавозимидан четлатилди.

Uzmetronom.com мустақил Интернет-газетаси хабарига кўра, Абдумажид Муллажонов ЎР Марказий банки раиси Файзулла Муллажоновнинг ўғли.

Ўз манбаларига таяниб нашрнинг яна маълум қилишича, бир неча кун олдин Файзулла Муллажоновнинг куёви, Марказий сайлов комиссияси раисининг ўғли туман прокурори лавозимидан бўшатилган.

Хабарда Абдумажид Муллажонов бошқа ишга ўтгани, яъни, Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинлангани муносабати билан лавозимини тарк этгани билдирилган.

Айни пайтда, А.Муллажонов бошқа сабабларга кўра лавозимидан четлатилгани тахмин қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG