Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:15

АҚШ вице-президенти Украина президенти билан учрашади


АҚШ вице-президенти Жозеф Байден.
АҚШ вице-президенти Жозеф Байден.

АҚШ вице-президенти Жозеф Байден ноябрь ойи ўртасида Украинага сафар қилишни режаламоқда.

Байден буни душанба куни Украина Президенти Петро Порошенко билан телефон орқали мулоқоти чоғида маълум қилган.

Оқ Уй маълумотига кўра, АҚШ вице-президенти Киевга сафари чоғида Украина президенти билан икки давлат муносабатлари, Украинадаги ислоҳотлар масаласини муҳокама қилади.

Шунингдек, мулоқот давомида 5 сентябрда Минскда имзоланган келишувга мувофиқ Украина-Россия чегарасидаги вазиятни кузатадиган халқаро экспертларни жойлаштириш учун минтақадан Россия қўшинлари тўлиқ олиб чиқилиши ҳам муҳокама этилиши режаланган.

Душанба куни АҚШ Президенти Барак Обама Украина халқини парламент сайловлари муваффақиятли ўтгани билан табриклаган.

XS
SM
MD
LG