Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:08

Москва биржасида евро тарихда биринчи марта 54 рублга сотилди


28 октябрь куни Москва биржасида евро тарихда илк бор 54 рублга сотилди.

Айни пайтда рублнинг АҚШ долларига нисбатан қадри пасаймоқда.

Сешанба куни биржа савдосининг дастлабки дақиқаларида рубл қадри пасайишининг олдини олиш учун Россия Марказий банки томонидан сарфланган маблағ бир ярим миллиард долларга яқинлашди.

Хабарларга кўра, биржадаги валюта савдоси ҳажмининг ярмидан кўпроқ қисмини ташкил этади.

Россия рублининг қадрсизланиши нефт нархининг пасайиши ва ташқи сиёсий вазият, хусусан, Россия март ойида Қримни ўз ҳудудига аннексия қилгани ва Украинадаги бўҳронда тутган роли сабабли Ғарб давлатлари Россия қарши санкциялар жорий қилгани билан боғлиқ экани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG