Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:49

Ироқлик курд жангчилари Суриянинг Кобани шаҳрига жўнаб кетди


АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари Кобани шаҳридаги жанггариларга ҳаводан зарба берган пайт, 2014 йил 27 октябрь.
АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари Кобани шаҳридаги жанггариларга ҳаводан зарба берган пайт, 2014 йил 27 октябрь.

Ироқлик курдлар Суриянинг Кобани шаҳрида Исломий Давлат гуруҳи жанггарилари қуршовида қолган миллатдошларига ёрдам бериш учун Кобанига жўнаб кетди.

Ироқлик курдлар расмийларига кўра, ўнлаб пешмерга жангчилари 28 октябрь куни Ирбиль шаҳридан Туркияга учиб кетган.

Курд жангчилари Туркия ҳудуди орқали Кобанига етиб бориши режаланган.

Ўтган ҳафта Ироқнинг Курдистон мухторияти ҳукумати 150 нафар пешмерга жангчини Кобанига жўнатишга рухсат берган.

АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари Кобани яқинидаги Исломий Давлат жанггариларини бир неча ҳафтадан бери ҳаводан бомбардимон қилиб келмоқда.

Фаолларга кўра, Кобани учун сентябрь ойи ўртасидан бери давом этаётган жангларда шу кунгача 800дан ортиқ одам нобуд бўлган.

XS
SM
MD
LG