Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:42

ХМТ: Ўзбекистонда болалар меҳнатига қарши бироз олдинга силжиш кузатилди


БМТнинг Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) эксперти Ўзбекистонда пахта етиштиришда болалар меҳнатидан фойдаланишга чек қўйишда бироз олдинга силжиш бўлганини маълум қилди.

Халқаро меҳат ташкилотининг Тошкентдаги вакили Харри Талига кўра, пахта етиштиришда болалар меҳнатидан фойдаланилаётгани муаммосини ўрганиш учун бу йил илк бор Ўзбекистонда ҳукумати етакчилигида мониторинг ўтказилган.

- Шуни айтишим мумкинки, пахта теришда болалар меҳнатидан фойдаланилганини мониторинг қилиш вазифасини Ўзбекистон ўзи уддалай олди. Вазият яхшиланмоқда, дея баён қилди жума кунги қилган чиқишида, мониторинг дастурини амалга оширишда кўмаклашган Харри Талига.

2008 йилда Ўзбекистон Халқаро ташкилотнинг Энг ёмон кўринишдаги болалар меҳнатидан фойдаланишга қарши конвенцияни ратификация қилган ва болалар меҳнатига чек қўйиш бўйича миллий дастурни тасдиқлаган.

Ҳисобот натижасига кўра, бу йилги пахта мавсумида 49та ҳолатда 18 ёшга тўлмаган ўсмирларнинг пахта далаларида бўлгани кузатилган. 41та холатда улар ота-оналари ёки ўз ташаббуслари билан пахта тераётганларини иддао қилишган.

Натижада қатор фермерлар ва коллеж директорлари жами 12 миллион сўм миқдорида жарима тўлаган.

XS
SM
MD
LG