Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:43

Покистон-Ҳиндистон чегарасидаги портлашда 50 дан зиёд одам нобуд бўлди


Покистон-Ҳиндистон чегарасида жойлашган “Вагаҳ” назорат-ўтказиш маскани яқинида содир этилмиш террорчилик хуружи оқибатида, Покистон полициясига кўра, камида 54 киши ҳалок бўлди.

Портлаш юзлаб одам Лоҳур чеккасида ўтказилган ҳарбий параддан қайтаётган пайтда содир бўлди.

Маълумотларга кўра, портлашдан олинган жароҳат туфайли аҳволи оғирлигича қолаётган одамлар кам эмас. Шу важдан Покистон расмийлари бомбали ҳужум қурбонлари сони ошиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

Мазкур ҳужум учун масъулиятни покистонлик толиблардан ажралиб чиққан Жаматул Аҳрор гуруҳи ўз зиммасига олди. Гуруҳ воизи Эҳсонулло Эҳсон 2 ноябрь куни оммавий ахборот воситалари учун тарқатилган баёнотида ҳужум Покистон армиясининг Қабилалар минтақасига уюштирган юриши учун қасд олиш амалиёти бўлганини айтган.

XS
SM
MD
LG