Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:15

Украина бўхрони Катта йигирмалик саммити диққат марказида


Европа Иттифоқи ва АҚШ раҳбарлари Австралиянинг Брисбен шаҳрида бугун очиладиган Катта йигирмалик саммити теграсида Украина шарқидаги бўхронни мухокама этишади.

Бу ҳақда Европа Кенгаши раҳбари Херман Ван Ромпей маълум қилди.

Жаноб Ромпейга кўра, ЕИ Украинада кенг кўламли қуролли низо қайталашининг олдини олиш учун барча дипломатик чоралар, жумладан Россияга қарши янги жазо чораларини ишга солишга тайёрлигини айтди.

- Агар Москва Украинадаги вазиятни юмшатиш йўлини тутмаса ва Минскда эришилган битим шартларини бажармайдиган бўлса Европа Иттифоқи янги санкцияларга қўл уриши мумкин, - деди Ромпей.

XS
SM
MD
LG