Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:02

Эрдўғон Американи Колумбдан аввал мусулмонлар кашф этганини иддао қилди


Туркия президенти Режап Тайип Эрдўғон Американи Христофор Колумбдан 300 йил аввал мусулмонлар кашф этганини таъкидлади.

Лотин Америкаси дин уламоқлари саммитида сўз олган Эрдўғон Кубада исломнинг пайдо бўлиши 1178 йилга бориб тақалишини айтди.

Туркия раҳбари Колумб кундалигида масжид қайд этилгани ҳақидаги тарихчилар сўзларидан иқтибос ҳам келтиради.

- Мусулмон денгизчилар 1178 йилда Америка қирғоқларига етиб боришган. Колумб эса Куба қирғоқларидаги тепаликда масжид борлиги ҳақида ёзиб қолдирган, – деди Эрдўғон.

Шимолий ва Жанубий Америкага мусулмонлар биринчи бўлиб боргани ҳақидаги фаразлар, аввалроқ, айрим мусулмон уламоқлари тарафидан илгари сурилган, бироқ Америкада Колумбгача бўлган даврга оид Ислом динига алоқадор ҳеч нарса топилмаган.

Таъкидлаш жоиз, Америка қитъасини Колумбдан ҳам аввал хоразмлик аллома Абу Райҳон Беруний кашф этгани айтилади. Беруний ўз ҳисоб-китобларига таяниб, ер куррасининг қарама-қарши томонда ҳам қуруқлик борлигини тахмин қилган.

XS
SM
MD
LG