Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:11

“Газ билан свет бизнинг уйда қишин-ёзин, кечаю кундуз ўчмайди”


Газ ва электр қуввати қишин-ёзин, кечаю кундуз узилмайдиган хонадон Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани марказида яшовчи 77 яшар пенсионер Набижон Жўрабоевнинг хонадонидир. Унинг айтишича, қўшниларининг уйида газ ва электр таъминотидаги узилишлар – одатий ҳол. Нега бундай? Бу савол жавоби тинглайдиганингиз эшиттириш ичида.

Амнистия қадрини ўтирганлардан сўранг. Суҳбатдошимиз амнистия қадрини биладиганлардан: Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман суди товламачилик ва фирибгарликда айбдор, деб топиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этган оқсоқол 2013 йилнинг 29 декабрида амнистияга тушиб, озодликка чиққан эди.

14 ноябрь куни Олий Мажлис Сенати Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган куннинг 22 йиллиги муносабати билан Амнистия эълон қилди ва шу сабабли Набижон Жўрабоевнинг OzodNazarида шу мавзу ҳам тилга олинди.

“Тоштурмада 10 кишига мўлжалланган, лекин 24 кишигача сақланган камерада ўзим ётганман. Ёшим ҳурмати менинг ётишимга изн беришарди. Жой етмай қолганлар тонг отгунча ё ўтириб, ё тик туриб чиқишар, уларга тонг отгандан кейингина 4 соат ётишга рухсат берилар эди”,

деб эслади турмадаги ҳаётини Набижон Жўрабоев.

Бугунги OzodNazarда сайлов мавзуи ҳам кўтарилди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:18:54 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG