Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:08

Тухумбўрон қилинган президент


Юқоридаги суратда: Тансоқчилар Бахмал инқилобининг 25 йиллиги муносабати билан 17 ноябрда Прагада ўрнатилган ёдгорлик очилиши маросимига келган Чехия президенти Милош Земанни (марказда) майдонга йиғилган одамлар отаётган тухум ва помидорлардан ҳимоя қилишга мажбур бўлди. Майдонга йиғилган чехлар Земаннинг Россияга мойил сиёсатига ва президентнинг жамоат жойларида қўпол тарзда сўкинишларига қарши норозиликларини шу тариқа ифода этишди.

17 ноябрдаги намойиш пайтида чехлар Чехия президенти Милош Земанга Россияга мойиллиги учун рамзий қизил карточкаларни кўрсатмоқда.

Фаластинлик ўсмирлар Қуддуснинг эски шаҳридаги Ал Ақса масжиди олдида жума намозидан сўнг паркур билан шуғулланмоқда.

Украинанинг Донецк шаҳрида яшовчи аёл жанговар ҳаракатлар тўхташини кутмоқда.

Украина президенти Петро Порошенко (чапда)АҚШ вице-президенти Жо Байденни Киевда кутиб олмоқда.

Суриянинг Кобани шаҳридан Туркиядаги қочқинлар лагерига қочиб келган қочқинларнинг болалари ўйнамоқда.

Нью-Йоркнинг Буффало туманида 1,5 метр қалинликда ёқққан қордан кейинги вазият.

Покистоннинг Пешовар шаҳридаги мева-сабзавот чиқиндихонасида болакай танаввул қилса бшлоадиган пиёз қолдиқларини изламоқда.

АҚШ пойтахти Вашингтондаги Капитолий биносида Чехиянинг собиқ президенти, марҳум Васлав Гавел бюсти ўрнатилди.

Кобулдаги гилам фабрикасининг гилам бўяш цехи ишчиси.

Россияпараст исёнчи Донецкдан 40 километр узоқликдаги Иловайск шаҳрида Украин ҳукумати ҳарбийларидан тортиб олинган танк олдида суратга тушмоқда.

Ультра ортодоксал яҳудийлар Қуддуснинг Хар Ноф мавзесидаги синагогада икки фаластинлик томонидан ўлдириб кетилган тўртр диндор яҳудийга аза тутмоқда.

Минскдаги провослав черкови олдида аёллар абортларга қарши норозилик тариқасида шам ёқмоқда. Белорусда абортлар қонуний ҳисобланади.

Афғонистоннинг Балҳ вилоятида пахта тераётган қизалоқ.

Эронлик ўқувчи қизлар Теҳронда парламент йиғилишида иштирок этмоқда.

Америкалик австронавт терри Вирц (чапда), Россия космонавти Антон Шкаплеров (ўртада) ва италиялик австронавт Саманта Кристофоретти Қозоғистондаги Бойқўнғир космодромида Союз ТМА-15М фазо кемаси олдида суратга тушмоқда. Фазогирлар 23 ноябрь куни коинотга парвоз қилади.

XS
SM
MD
LG