Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:10

Республикачилар Обаманинг янги иммигарция қонунчилигини танқид қилмоқда


Obama Immigration act announcement
Obama Immigration act announcement

АҚШ президенти Барак Обама мамлакат иммиграция қонунчилигини ислоҳ қилиш режасини ҳимоя қилиб чиқди.

Сал аввал Обама бу борадаги қонунни имзолаган эди. Республикачилар Обамани ўзбошимчаликда айблашмоқда.

Президент Обама эълон қилган ўзгаришлар фарзандлари АҚШда туғилган ҳамда балоғот ёшига етмаган пайтда АҚШга келган мухожирларга уч йилгача ишлашга руҳсат беришни кўзда тутади.

Аввалги қонунчиликка мувофиқ 30 ёшгача бўлганлар ва АҚШга 2007 йилгача бўлган муддатда келганлар ишлашга руҳсат берилишини сўраб мурожаат этишлари мумкин эди.

Обама ёш чекловини олиб ташлади ва қизил линияни 2010 йил қилиб белгилади.

Аввалги қонунчиликка мувофиқ 1, 2 миллион мухожир қонунийлик мақоми учун даъвогарлик қилиши мумкин бўлса, ҳозирги ўзгаришлар беш миллиондан ортиқ ноқонуний мухожир тақдирида акс этади.

Ҳозир АҚШда 11 миллиондан ортиқ ноқонуний мухожир бор.

Бу АҚШда 1980 йилдан буён иммиграция қонунчилигидаги энг йирик ўзгаришдир.

Республикачилар Обамани ўзбошимчаликдай айблаб, унинг қарори ноқонуний мухожирларни амнистия қилиш баравар дея, танқид қилишмоқда.

XS
SM
MD
LG