Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:24

HRW Ўзбекистон ҳукуматини сиёсий маҳкумларни озод этишга чақирди


Хьюман Райтс Уотч ҳамда Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Тошкент ҳукуматини Ўзбекистонда сиёсий айбловлар билан қамалган махбусларни озод этишга чақирди.

Жума куни эълон қилинган мурожаатномада ўнлаб ҳуқуқ фаоллари, журналистлар ва диний маҳкумлар номлари келтирилган.

Шунингдек, ҳар икки ташкилот 2014 йилнинг сентябрида қамоқда ҳаётдан кўз юмган 37 ёшли Нилуфар Раҳимжонованинг ҳибсдаги ўлими юзасидан тергов ўтказиш талабини ҳам илгари сурди.

Раҳимжонова 2011 йилда Ўзбек-Тожик чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда айбланиб 10 йилга қамалган эди.

Хьюман Райтс Уотч ташкилоти ўз баёнотида, шунингдек, Ўзбекистонда сиёсий маҳкумларга жазо муддати қўшиб бериш одатий холга айлангани ҳақида ҳам ташвиш билдирди.

Ташкилотга кўра, қамоқ муддатини узайтириш сўнгги пайтларда камида 14 нафар махбусга нисбатан қўлланилган.

XS
SM
MD
LG