Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:55

OzodlikOnline: 2015 йилдан қандай сиëсий-иқтисодий ўзгаришлар кутаяпсиз?


2015 йилни Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар ҳам ўзларини билвосита мураккаб геосиëсий жараëнлар¸ кучли иқтисодий-ижтимоий бурилишлар домига тортилган бир ҳолда қарши олдилар.

Зотан¸ дунëнинг етакчи таҳлилчилари инсоният иккинчи жаҳон урушидан бери 2014 йилдаги каби кескин можаролар қаршисида қолмаганини эътироф этдилар.

Ўтган йили бошланган бу жараëнларнинг эса¸ ҳозирча охири кўринай демаяпти. Халқаро геосиëсий ва иқтисодий эврилишлар баробарида 2015 йилда Ўзбекистонда ҳам муҳим сиëсий воқеа – навбатдаги президент сайлови ўтказилиши белгиланган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:29 0:00
Бевосита линк

Бу муҳим йил бўсағасидан туриб ўзбекистонликларга йўллаган Янги йил табригида бўлажак сайловларнинг асосий даъвогари сифатида кўрилаëтган иқтидордаги президент Ислом Каримов¸ асосан алвон ранглар ва некбин оҳангда гапирди:

"Ҳурматли юртдошлар!

Янги – 2015 йилда мамлакатимиз давлат бюджетининг қарийб 60 фоизи ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Яъни, соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия, илм-фан, маданият ва санъат, спорт соҳаларини, мухтасар айтганда, инсон омилини янада юксалтириш эътиборимиз марказида бўлади.

Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдорининг ўртача ўсиши 22 фоиздан кам бўлмасдан, аҳолимизнинг реал даромадлари 10 фоизга кўпайиши белгиланмоқда.

Кичик бизнес ва фермер хўжаликлари учун янги йилда ягона социал тўловлар ставкаси 25 фоиздан 15 фоизга туширилади. Шу тариқа 440 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ уларнинг ихтиёрида қолдирилади. 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб жисмоний шахсларнинг бир минимал ойлик ҳажмидаги маошидан солиқ олинмайди. Барча ишчиларга тегишли бўлган бу янгилик авваламбор бошқаларга нисбатан ойлиги энг кам бўлган фуқароларга кўпроқ наф беришини алоҳида қайд этиш лозим.

Айни шу тадбирлар ҳисобидан меҳнаткашларимиз камида 120 миллиард сўм наф кўради. Янги йилда бериладиган бундай имтиёзларнинг рўйхатини яна давом эттириш мумкин.

Инфляция даражаси, яъни нарх-навонинг ўсиши тахминан 5,5-6,5 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Келгуси йилда одамларимизнинг турар-жой шароитларини яхшилаш, янада обод этиш, коммунал-маиший хизмат сифатини тубдан оширишга алоҳида эътибор берилади.

2015 йилда қишлоқ жойларда яшаётган 12 мингта оила шаҳар шароитидан қолишмайдиган, намунавий лойиҳалар асосида қурилган янги уй-жойларга кўчиб кириши мўлжалланмоқда."

(ЎзА ахборот агентлиги сайтидан олинган иқтибос тугади)

Ўзбекистон президентининг янги йил олди билдирган бундай оптимистик баëнотига Озодлик суҳбатлашган мустақил таҳлилчи ва сиëсатчилар қўшилмади.

Озодлик суҳбатдошлари наздида¸ 2015 йилда¸ ҳокимият ирода-ихтиëри билан жиддий сиëсий-иқтисодий ўзгаришлар бўлишини кутиш учун асослар кўринмаëтганига қарамай¸ ташқи геосиëсий омиллар таъсирида¸ ўзгаришлар бўлиш эҳтимолини инкор этишга ҳам асослар йўқ.

2015 йил Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар ҳаëтида муҳим ўзгаришлар ясаши мумкин йил бўлиши мумкинми? Янги йилда Ўзбекистон сиëсий саҳнасида жиддий ўзгаришлар¸ мамлакат кетаëтган иқтисодий йўлда кескин бурилишлар кутишга асослар борми? деган саволларга дастлаб Ўзбекистон Эрк демократик партияси бош котиби¸ профессор Отаназар Орипов жавоб берди:

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:34 0:00
Бевосита линк

2015 йил Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар ҳаëтида муҳим ўзгаришлар ясаши мумкин йил бўлиши мумкинми? Янги йилда Ўзбекистон сиëсий саҳнасида жиддий ўзгаришлар¸ мамлакат кетаëтган иқтисодий йўлда кескин бурилишлар кутишга асослар борми?

Айни саволлар хусусида Ўзбекистон демократик ташаббуслар маркази етакчиси¸ жамиятшунос Искандар Худойберганов фикр билдиради.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:29 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистонлик иқтисодчи Ғолиббек Холназаров¸ 2015 йилнинг Ўзбекистон учун туб бурилишлар йили бўлишидан умидвор:

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:56 0:00
Бевосита линк

2015 йил Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар ҳаëтида муҳим ўзгаришлар ясаши мумкин йил бўлиши мумкинми? Янги йилда Ўзбекистон сиëсий саҳнасида жиддий ўзгаришлар¸ мамлакат кетаëтган иқтисодий йўлда кескин бурилишлар кутишга асослар борми?

Бу саволларга энди мустақил таҳлилчи Камолиддин Раббимов жавоб беради.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:38 0:00
Бевосита линк

Хўш¸ 2015 йил Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар ҳаëтида муҳим ўзгаришлар ясаши мумкин йил бўлиши мумкинми? Янги йилда Ўзбекистон сиëсий саҳнасида жиддий ўзгаришлар¸ мамлакат кетаëтган иқтисодий йўлда кескин бурилишлар кутишга асослар борми?

Бу хусусдаги кузатишларингиз билан 5 январь¸ душанба куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан бошлаб сиз ҳам Озодликнинг жонли дастурида иштирок этинг.

Суҳбатга қўшилиш учун жонли эфир вақтида Skype манзилларимизга қўнғироқ қилинг.

Эслаб қолинг¸ душанба куни соат 19 дан 20 га қадар OzodSkype¸ OzodlikOnline ва OzodOvoz Skype манзиллари сизни жонли суҳбатга олиб чиқувчи энг қисқа йўл!

XS
SM
MD
LG