Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:46

OzodNazarPlus: “Э. Воҳидов билан А. Орипов адабиёт майдонидан сиқиб чиқарилди”


Кун воқеалари замиридаги моҳиятни тушунишга уринадиган OzodNazarнинг 2015 йилдаги Биринчи сони форматини бироз ўзгартирдик. Эшиттириш бугун, одатдагидай, суҳбат эмас, монологдир. Таниқли публицист Шароф Убайдуллаевнинг монологи.

Ўтган галги OzodNazar давомида ёзиб олинган бу монологнинг бош қаҳрамони филология фанлари доктори, профессор Санжар Содиқдир.

Лекин Шароф Убайдуллаевнинг ҳикояси профессорнинг ҳаёти ва ижоди очерки эмас. Шароф ака Санжар Содиқ домланинг қариганда ишсиз қолгани (мамлакат президентидан 2 ёш кичик Санжар Содиқни 2013 нинг августида ишдан бўшатишган) мисолида кейинги йилларда Ўзбекистонда ҳамма кўриб-билиб турган ҳодиса тўғрисида бонг уради.

Барча Замон ва Маконларда Шахснинг Илми Миллат Мулки ҳисобланиб келган ва шунинг учун ҳам жаҳоннинг барча катта-кичик ўқув юртларида мункиллаб қолган, лекин шунга қарамай ишлаётган профессорларни учратиш мумкин. Фақат Ўзбекистонда эмас.

Шароф ака шу ҳақда куюниб гапирди.

Бошланган йил Қарияларни қадрлашми, эъзозлашми йили, деб эълон қилингани учун умид билан гапирдики, OzodNazar ҳам Шароф аканинг умидига шерик бўлгиси келди ва Янги мавсумни у кишининг қуйидаги монологи билан бошлашга қарор қилди.

Ҳа, айтганча, Ўзбек адабиётининг икки атоқли қарияси – Эркин Воҳидов ва Абдулла Орипов тўғрисида ҳам, албатта, гап бўлди...

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:39 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG