Тошкентдаги Миллий санъат галереясида 17-18 январ кунлари Hand Made in Uzbekistan кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтди. Кулол, кандакор, каштадўз, заргар, дурадгор, газмолчи, миниатюрачи рассом, пичоқчи, косиб, телпакдўз ва бошқа ҳунармандлар асл молларини намойиш этди. Чўнтаги кўтарганлар халқ амалий санъати намуналаридан сотиб олди.